Пресс - центр

Пресс - центр

Оперативность, информационная открытость, профессионализм

К новостям

“ЎЗАГРОЭКСПОРТБАНК” АТБ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида банкнинг расмий веб-сайтида, Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган хабар матни  

“ЎЗАГРОЭКСПОРТБАНК” АТБ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки
ўз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади

КУН ТАРТИБИ:

1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
2. “Ўзагроэкспортбанк” АТБнинг 2019 молиявий йилдаги фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ҳамда ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.
Йиғилиш 2020 йил 17 январь куни соат 10-00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 79А-уй (банк биноси)да ўтказилади.
Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2020 йил
13 январь ҳолатига кўра тузилади. 
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил  17 январь куни соат  9-30 да бошланиб соат 10-00 гача давом этади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларининг паспорти, акциядорлар вакилларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 79А-уй, Тел: 78 150-36-43.

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ Кенгаши