Пресс - центр

Пресс - центр

Оперативность, информационная открытость, профессионализм

К новостям

Узагроэкспортбанк АТБ мижозлари диккатига!

Ҳурматли мижозлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 
5969-сонли фармонининг 

19-бандида: б) тижорат банклари томонидан:
туристик операторларга, меҳмонхона бизнеси субъектларига, транспорт-логистика компанияларига ва туризм тармоғининг бошқа корхоналарига, шунингдек, ташқи савдо операцияларига жорий этилган чекловлар туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган кредитлар бўйича умумий суммаси 5 трлн сўмлик қарздорликларни тўлаш бўйича кечиктиришни (жарима санкцияларини ҳисобламаган ҳолда) 2020 йил 1 октябрга қадар узайтириш.

22-бандида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси уч кун муддатда чекловлар амал қиладиган давр учун енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари келиб чиққанлиги ҳақида расмий хабарнома эълон қилсин ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари асосида бир кунлик муддатда тегишли сертификатлар берсин белгиланган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорат қўмитаси томонидан Короновирус пандемияси натижасида бизнесида форс-мажор ҳолати юзага келган банк мижозларига ажратилган кредитларни муддатини узайтириш юзасидан тавсиялар берилган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб,  сизнинг бизнесингиздан форс-мажор ҳолати юзага келган бўлса, кредит муддатини узайтириш юзасидан мурожатингизни банкнинг info@uaeb.uz ёки masharipov.s@uaeb.uz почта манзилларига жўнатишингиз мумкинлигини билдирамиз.

Эслатма: мурожаатда кредит муддатини узайтириш бўйича лозим бўлган хужжатларини карантин тугагандан кейин расмийлаштириб бериш мажбуриятингизни алохида кўрсатишингиз шарт.