Маълумот учун телефон

+99878 150 36 43

Ишонч телефони

+99878 150 36 49
Пресс - марказ

Пресс - марказ

Тезкорлик, маълумотларнинг ошкоралиги, профессионаллик

Янгиликларга

“ЎЗАГРОЭКСПОРТБАНК” АТБ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки

ўз акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказади

КУН ТАРТИБИ:

  1. “Ўзагроэкспортбанк” АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. “Ўзагроэкспортбанк” АТБнинг 2019 молиявий йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳисобот ҳамда 2020 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Кузатув кенгаши ва банк Бошқарувининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. “Ўзагроэкспортбанк” АТБнинг йиллик бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда банк фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
  4. “Ўзагроэкспортбанк” АТБнинг Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  5. “Ўзагроэкспортбанк” АТБ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  6. “Ўзагроэкспортбанк” АТБ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  7. “Ўзагроэкспортбанк” АТБнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.
  8. “Ўзагроэкспортбанк” АТБ устав капитали миқдорини 120 млрд. сўмга етказиш тўғрисида.

Йиғилиш 2020 йил 30 сентябрь куни соат 10-00да Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 29А-уй (банк биносида)да ўтказилади.
Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2020 йил  24 сентябрь ҳолатига кўра тузилади. 
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил  30 сентябрь куни соат  09-00да бошланиб соат 10-00гача давом этади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларининг паспорти, акциядорлар вакилларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 29А-уй Тел: 78 150-36-43.
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ Кузатув кенгаши

-->